Норвегия полицияси камуфляждаги қуролланган эркак ҳақидаги хабарлардан сўнг мамлакат жанубидаги Шиен шаҳрида жойлашган кўнгилочар боғ ва мактабни эвакуация қилди. Бу ҳақда NRK телерадиокомпанияси хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Полиция 31 август, жума куни 10:30 атрофида ҳарбийларникига ўхшаш формадаги қуролланган эркак ҳақида бир нечта хабар олган.
«Унда автомат борлиги ҳақида ҳам хабарлар келиб тушган. Полиция ушбу маълумотни тасдиқлай олмайди», — дейди маҳаллий полиция.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Скиэн Фритидспарк кўнгилочар боғидаги операцияга иккита вертолётни жалб қилган. Боғ ва унинг яқинидаги мактаб эвакуация қилинган. Шунингдек, боғ яқинидаги йўллар ёпиб қўйилган.
Кейинроқ гумонланувчи 13:34 да қўлга олинганлиги маълум қилинган. Операция тафсилотлари ва қўлга олинган ҳақидаги қўшимча маълумотлар ҳозирча келтирилмаган.
Изоҳ (0)