Болгария ИИВ раҳбари Валентин Радев, транспорт вазири Ивайло Московски ва ҳудудий тараққиёт вазири Николай Нанков мамлакат шимоли-ғарбидаги автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг истеъфога чиқди. ЙТҲ оқибатида 17 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Софиа Глобе нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Истеъфо ҳақида 31 август кунги матбуот анжуманида, Болгария бош вазири Бойко Борисов учала вазирдан ўз лавозимларини тарк этишни талаб қилганлиги ҳақидаги хабарлардан бир неча соат ўтиб, эълон қилинди.
Нашрнинг маълум қилишича, бугунги кунда ЙТҲда жабрланган 13 киши ҳамон София шифохоналарида қолмоқда.
ЙТҲ 25 август куни Искирск дараси ҳудудида юз берган эди. Автобус ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган. У, шунингдек, бир нечта автомобиль билан тўқнашган бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)