Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида таниқли шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар иштирокида адабий тадбир ташкил этилди, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори миллий адабиёт ривожини янги босқичга кўтариш бўйича улкан ислоҳотларни бошлаб берди. Тадбирда мамлакатда ижод аҳли учун яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш, истеъдод ва салоҳиятини Ватан равнақи йўлида сафарбар этиш ҳар бир ижодкорнинг бурчи экани алоҳида таъкидланди.
Ана шу бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган бир гуруҳ фахрий ижодкорлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан рағбатлантирилди. Шу куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги аъзоларига аъзолик гувоҳномаси топширилди.
Изоҳ (0)