Европа Иттифоқи АҚШдан мустақил равишда сиёсат юритишини маълум қилди. Bloomberg томонидан хабар берилишича, Германия ва Франция АҚШнинг санкцияларига қарамасдан, турли халқаро лойиҳаларга маблағ ажратишга имкон берувчи молиявий механизм устида иш олиб бормоқда.

Фото: Reuters

Франция иқтисодиёт ва молия вазири Бруно Ле Мернинг қайд этишича, Европа вассал ҳудуд эмас, балки мустақил қитъа бўлиши керак. Бу эса айни пайтда мавжуд бўлмаган тўлалигича мустақил молиявий механизм мавжуд бўлишини англатади.

Германия ташқи ишлар вазири Хейко Мааснинг маълум қилишича, Европа Иттифоқи Эрон билан иқтисодий алоқаларни ҳимоя қилиш ва тўлов каналларини сақлаб қолиш устида ишламоқда. Унинг таъкидлашича, SWIFT халқаро тўлов тизимлари АҚШдан мустақил қилиш режалаштирилмоқда.

Бундай баёнотлар АҚШнинг Эронга нисбатан санкцияларни янгилашига жавобан қилинди. Бир қатор Европа компаниялари ўз лойиҳаларини тўхтатди ёки инвестицион лойиҳалардан воз кечди. Бунда Франция, Германия ва унинг Иттифоқдаги шериклари Эрон билан ҳамкорликни давом эттиришни талаб қилмоқда.