Россия биринчи шахслари учун автомобилларни бирлаштирувчи «Кортеж» лойиҳаси ихчам кроссовер билан тўлдирилади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Лойиҳа устида аллақачон иш бошланган.
Янги автомобилни яратиш билан Автомобиль ва автомотор институти илмий-тадқиқот маркази шуғулланмоқда. «Автомобилнинг стилистик ишланмаси якунланган дейиш мумкин. Ҳозирда конструкторлар билан ишланмани охиригача етказиш ишлари олиб борилмоқда. Синовдан ўтказувчилар, конструкторлар, ишлаб чиқарувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз», — дейди марказ раҳбари Юрий Черненко.
Унинг сўзларига қараганда, янги модель мавжуд автомобилларга ўхшаш бўлади. Асосий комплектацияда беш ўринли салон кўзда тутилмоқда, бироқ келажакда етти ўринли вариант ҳам истисно этилмаяпти.
Изоҳ (0)