Июль ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Зимбабве ҳукмрон партияси етакчиси Эммерсон Мнангагва мамлакатнинг янги раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда маҳаллий Mail газетаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Президентнинг инаугурация маросими 26 август, якшанба куни мамлакат пойтахти Хараредаги бош стадионда бўлиб ўтди. Унда Африка мамлакатлари етакчилари таклиф қилинган меҳмонлар сифатида иштирок этди.
Мнангагва йиғилганлар олдида давлат раҳбари қасамёдини қабул қилди ва «Зимбабвега содиқ бўлиш, мамлакат конституцияси ва бошқа қонунларига амал қилиш ва халқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш»га сўз берди.
Изоҳ (0)