Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатан уюштирилган суиқасдга алоқадорлар сони 43 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Президентга суиқасд уюштиришга уринишга жалб этилганлар сони 34 кишидан 43 кишига етди», — дейди Венесуэла бош прокурори Тарек Вильям Саъб.
Гап 25 нафар судланувчи, шунингдек, Интерполнинг «қизил бюллетени» бўйича ҳибсга олиш учун халқаро ордерлар чиқарилган 18 нафар суиқасд иштирокчиси ҳақида бормоқда.
Николас Мадурога нисбатан суиқасд уюштиришга уриниш 4 август куни амалга оширилган эди.
Изоҳ (0)