«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт йўлларида» кўрсатуви яна эфирга қайтмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га кўрсатув муаллифи Нигора Тўлабоева маълум қилди.
20 август куни соат 20:00 да томошабинлар эътиборига ҳавола этиладиган кўрсатув пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларига бағишланган.
Жумладан, актриса Фарангиз Режаметованинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ батафсил таҳлил қилинган. Пойтахтнинг Қорақамиш даҳасида она-боланинг умрига зомин бўлган ҳодиса ҳаракат хавфсизлиги таъминланмагани, пиёдалар ўтиш йўлаги белгиланмагани оқибати эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, мазкур кўрсатув орқали акасининг автомобилини олиб қочган ука саргузаштларига ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.