Дональд Трамп у нима сабабдан бошқа дунёвий етакчилар билан учрашишига аниқлик киритди. Президент бу ҳақдаги видеўни Twitter’даги саҳифасига жойлади, деб ёзади TJournal.
Буни тушунтириш учун АҚШ етакчиси 51 сония вақт сарфлади.
Трампнинг сўзларига қараганда, бошқа дунёвий етакчилар билан учрашувлар «кўп нарсага эришиш»га ёрдам бериши мумкин. Президент иккита мисол кетирди.
«Раис Ким (Ким Чен Ин) билан барчаси қандай ўтганлигига қаранг. Мазкур учрашув туфайли буюк қаҳрамонларни қайтардик. Ҳеч ким ракеталар учирмаяпти ва ядро синовлари ўтказмаяпти.
Президент Путин билан ажойиб учрашув ўтказдик. Унда кўп нарса ҳал этилди».
АҚШ президенти бу каби музокараларда оппонентлари мақсади жиддийлигини бир дақиқа ичида англашини таъкидлади: «Бирор яхши нарса бўлиш-бўлмаслигини жуда тез тушунаман».
Изоҳ (0)