Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида Nexia автомашинаси ва трактор иштирокидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
19 август куни Термиз шаҳрида яшовчи И.Қ. Nexia русумли автомашинасини Охунбобоев маҳалласидан ўтувчи 4Р-102-йўлининг 31-километрида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни йўқотиб, қаршисидан келаётган Р.Ж. бошқарувидаги «МТЗ-952» русумли трактор йўлига чиқиб кетиши натижасида тракторнинг иккинчи тиркамасига бориб урилган.
Натижада Nexia автомашинасининг ҳайдовчиси И.Қ. ва йўловчиси олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ (0)