18–19 август кунлари Фарғона вилоятининг Риштон туманида Green City экофестивали ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Ички ва экотуризмни ривожлантириш мақсадида ўтказилган фестивалда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, соҳага ихтисослашган ташкилотлар вакиллари, олимлар ва ёшлар, чет эллик сайёҳлар иштирок этди.
10 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашган экофестивалда зотдор отлар, туялар, туяқуш ва сайроқи қушлар ҳамда аквариум балиқлари намойиш қилинди.
Манзарали гулларни кўпайтираётган яшил табиат ихлосмандлари томонидан ноёб ўсимлик ва ҳайвонот олами, атроф-муҳит муҳофазасига оид кўргазма ташкил этилди.
Экофестиваль давомида саёҳатлар, инновацион технологиялар намойишига оид лойиҳалар, экологик таълимни тарғиб этиш бўйича танловлар, ҳудудларни ободонлаштириш акциялари, спорт мусобақалари ўтказилди.
Изоҳ (0)