Ўзбекистон Президенти девони, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Хоразм вилоят маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси олий таълим битирувчилари билан гавжум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Меҳнат ярмаркасида вилоятдаги 937 та корхона ва ташкилот ўзларидаги 4 655 та бўш иш ўрни билан қатнашди.
Меҳнат ярмаркасида вилоят, шаҳар ва туманлар бандликка кўмаклашиш марказларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди. Гурлан тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори Ёрқиной Ақмонова ушбу ярмаркада 52 та ташкилот, 500 дан зиёд ўрин билан қатнашганлиги ва кўплаб ёшлар иш билан таъминланганлигини қайд этди. Янгибозар тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори Гулбаҳор Сафарбоева эса бу йил кўплаб иқтидорли йигит-қизлар таълим муассасаларига ишга келаётганидан янада хурсанд.
Меҳнат ярмаркасида вилоятдаги тижорат банкларининг мутахассислари иштирок этиб, ёшларнинг барча саволларига жавоб берди. Чунки ёшлар орасида тадбиркорликни бошлашни ният қилган ёшлар кўпчиликни ташкил этди.
Изоҳ (0)