Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия импорти 30 миллиард доллардан ошувчи маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилишини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

«Импорти 30 миллиард доллардан кам бўлмаган маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқариш бўйича иш бошламоқдамиз. Тараққиёт агентлиги 1,5 мингта лойиҳани 500 миллион лирага (83 миллион доллар) қўллаб-қувватлайди, яна 100 миллион лира (17 миллион доллар) технологияларни ривожлантириш майдончаларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилади», — дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Туркия алюминий ва пўлатга Америка божларининг икки карра оширилишига жавобан 22 турдаги Америка товарларига божларни кескин оширди. Жумладан, АҚШдан импорт қилинувчи табак, алкоголь, автомобиллар, косметика маҳсулотлари, гуруҳ ва меваларга нисбатан божлар оширилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги