Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Тожикистон Республикаси маданият вазири бошчилигидаги делегация томонидан 320 номдаги китоб туҳфа қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Китоблар тақдимотига бағишлаб ўтказилган маросимда Тожикистон Республикаси маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев дўстлик ва қўшничилик руҳида барқарор ривожланиб бораётган ўзбек—тожик муносабатлари икки мамлакат ўртасидаги маданий алмашинувнинг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилишини таъкидлади.
Мазкур тадбир ўзбек ва тожик халқларининг адабий, мусиқий, маданий ҳамда дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонда ўтказилаётган Тожикистон маданияти ва санъати кунлари доирасида ташкил этилди.
Тақдимот доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондидан жой олган Тожикистон адибларининг китоблари кўргазмаси ташкил этилди.
Изоҳ (0)