«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Ангрен шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ёки бошқа ОТМларининг филиалини очиш ҳақидаги петиция жойланди, деб ёзади «Газета.uz».
Петиция муаллифи Азамжон Муродов Ангрен ривожланган саноат маркази эканлиги, бироқ юқори малакали мутахассисларга эга эмаслигини таъкидлайди.
Таклифда ангренлик ёшлар техник йўналишлар бўйича таълим олиш учун бошқа шаҳарларга боришга мажбур бўлаётганлиги таъкидланади.
Петицияни 31 августгача қўллаб-қувватлаш мумкин.
Изоҳ (0)