Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Шавкат Мирзиёевга бу корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбекистон раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.
Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)