Самарқанд туман адлия бўлими томонидан 475 нафар фуқарога суюлтирилган газ балонлари олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд тумани адлия бўлими сайёр қабулида тумандаги «Сулфакабутак» маҳалласи фуқаролари шу масала юзасидан мурожаат қилган эди. Адлия бўлими ходимлари аралашуви билан бу муаммо ҳал этилди.
Туман адлия бўлими раҳбари Бахтиёр Ўлмасовнинг маълум қилишича, аҳолининг суюлтирилган газ балони билан боғлиқ масалаларидан ташқари, 14 нафар фуқарони ишга жойлаштириш, бир фуқаронинг нафақасини қайта ҳисоблаш, Самарқанд тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ишлаётган 20 нафар ишчига маошини олиб бериш, икки фуқарога фарзандли бўлгани учун бир марталик суюнчи пули олишда амалий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)