Бир ой ичида e-visa.gov.uz хизмати орқали 5 мингдан ошиқ чет элликка Ўзбекистонга кириш визаси тақдим этилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Бош вазир ўринбосари маълумотларига кўра, бир ой давомида 42 мамлакатдан 5 460 та ариза келиб тушган. Уларнинг катта қисми — 1 190 таси Хитойдан, 671 таси — АҚШдан, 611 таси — Буюк Британиядан, 403 таси — Ҳиндистондан, 339 таси — Франциядан, 311 таси — Германиядан ва 253 таси — Австралиядан.
15 август ҳолатига кўра, 5 025 та виза берилган. Бир нафар франциялик фуқарога Ўзбекистонга кириш визасини тақдим этиш рад қилинган.
Ўзбекистонга киришга электрон визаларни расмийлаштириш ва тақдим этиш тизими 15 июлда ишга туширилган эди. Биринчи икки кунда 28 давлат фуқароларидан 196 та ариза келиб тушди. Ярим ой ичида эса 41 давлатдан 2 784 аризачи мурожаат қилди.
Изоҳ (0)