Гулнора Каримова томонидан 800 миллион Швейцария франкининг 700 миллион долларлик қисми мусодара этилиши юзасидан киритилган ариза жиноий ишлар бўйича Швейцария федерал суди томонидан рад этилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.

Фото: «Nur.kz»

Ҳукм 31 июль куни чиқарилди. Каримованинг апелляцияси унинг Женевадаги адвокати Грегуар Манжа томонидан киритилган эди. Швейцариядаги ҳисобларга жойлаштирилган ва банд солинган 800 миллион франкнинг 701 миллион долларлик қисми мусодара этилишига қарши даъво ютқазилди, дейилади хабарда.

22 май куни мамлакат прокуратураси Гулнора Каримованинг ҳисобларидаги 686,7 миллион долларни Ўзбекистонга қайтариш борасида қарор қабул қилганди.