Марказий банк 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги даврида нақд пул муомаласи бўйича кўрсаткичларни тақдим этди, деб ёзади «Халқ сўзи».
Жорий йилнинг I чорагида муомаладаги нақд пуллар ҳажми 1,2 триллион сўмга қисқарган бўлса, II чорагида 3,4 триллион сўмгача ортиши кузатилди. Натижада, 2018 йилнинг I ярим йиллигида нақд пул массаси 2,2 триллион сўмга ошди.
Нақд пулга бўлган талабнинг ўзгариши асосан мавсумий омиллар билан изоҳланади. Бунда мамлакатга халқаро пул ўтказмалари ҳажмларининг асосан йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида бошқа чоракларга нисбатан кўпроқ бўлиши ва натижада, аҳоли томонидан тижорат банкларига хорижий валютани сотиш ҳажмларининг ошиши мос равишда нақд пулга бўлган талабнинг ортишига олиб келмоқда.
Изоҳ (0)