АҚШ президенти Дональд Трамп Очиқ осмон бўйича шартнома доирасида Россия билан ҳамкорликни музлатиб қўйди. Шартнома Россия ва Америка ҳарбий самолётларига ҳар иккала мамлакат ҳудуди осмонида кузатув парвозларини амалга ошириш имконини берар эди. Бу ҳақда Конгресс қабул қилган ва Трамп имзолаган АҚШ мудофаа бюджетининг 1242-бандида сўз юритилади, деб ёзади Meduza.
АҚШ президент Россия шартнома шартларини бажаришни бошлаганлиги далилларини Конгрессга тақдим этмагунча мазкур дастурни молиялаштиришни рад этмоқда. Вашингтон дастур музлатилганлиги учун жавобгарликни Москва зиммасига юклади.
АҚШ Россия кузатув парвозлари давомида олинган маълумотлардан разведка мақсадларида фойдаланишни тўхтатиши, шунингдек, амалга оширилиши кутилаётган парвозлар мақсади ҳақида маълум қилиши лозим деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, Россия АҚШ самолётларига Калининград вилояти, Чеченистон ва Москва, шунингдек, жанубий Осетия ва Абхазия билан чегарадош ҳудудлар устидан парвоз қилишига рухсат бериши лозим.
Изоҳ (0)