Норвегия балиқ хўжалиги вазири Пер Сандберг Эронга ташрифи давомида хавфсизлик қоидаларини бузганлиги учун истеъфога чиқди, деб ёзади Meduza.
У, шунингдек, Норвегия Тараққиёт партияси раҳбари ўринбосари лавозимини ҳам тарк этди.
Июль ойида Сандберг Эронда таътилини ўтказди. У бош вазир девонини қаерга бориши ҳақида олдиндан огоҳлантирмаган; Эронда бўлганлиги ҳақида Норвегияга қайтгандан икки кун ўтиб маълум қилган.
Бундан ташқари, Сандберг ҳукуматдаги ҳамкасблари билан ёзишмалари бўлган хизмат телефонини ҳам ўзи билан олиб кетган. Ҳозирда қурилмани Норвегия полицияси текширмоқда.
Вазир таътилга дугонаси — эронлик Баҳора Летнес билан бирга борган. Можародан сўнг полиция Летнеснинг Эрон ҳукумати билан эҳтимолий алоқаларини текширишни бошлаган.
Изоҳ (0)