Туркия Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда «доллар курси ошишига сабаб бўлувчи» хабарларни чоп этган бир неча юзлаб аккаунт эгаларига нисбатан суриштирув бошлади, деб ёзади Meduza.
Молиявий жиноятларни суриштириш бўйича кенгаш иқтисодиётни манипуляция қилишга йўналтирилган «ёлғон янгиликлар»ни чоп этиш факти бўйича юқоридаги каби суриштирувни бошлаган.
Охирги бир неча кун давомида турк лираси курси бир доллар учун 5,5 дан 6,8 лирагача тушиб кетди. Бу Туркия алюминий ва пўлатига Америка божларининг оширилиши ва АҚШ билан муносабатларнинг ёмонлашуви фонида юз берди.
Изоҳ (0)