Швейцариянинг Тоггенбург округида деворлар ва томга эга бўлмаган меҳмонхона очилди, деб ёзади Design Boom.
Меҳмонхонда бор йўғи 3 та номер мавжуд. «Шаффоф хона»ларда каравот, кичик жавон ва ёритувчи лампа бор, холос. Мижозларга кофе, нонушта ва алкоголсиз ичимкликлар олиш ҳуқуқи ҳам тақдим этилади. Мижоз ётоқхонасига нонушта олиб келишдан ташқари ноқулай об-ҳаво шароитида жойлашиш учун бошқа муқобил хизматларни ҳам таклиф этишади.
Ёмғир вақтида ташрифчилар меҳмонхонага яқин жойдаги кулбалар ёки эски уйларга жойлашиб олишлари мумкин. Меҳмонхона очилган заҳоти анча машҳур бўлиб кетди. Мавжуд бўш тунларнинг кўпи олдиндан банд қилиб қўйилган.
Изоҳ (0)