«Тошкент метрополитени» раҳбари ўринбосари А.Қосимов нега ёзда метро шифтидан чакка ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Даракчи» хабар бермоқда, деб ёзади Репост.
Унинг сўзларига кўра, ёзги мавсумда метрополитен станциялари устида жойлашган яшил кўчатлар ва газонларни фаол суғориш ишлари амалга оширилади, шу муносабат билан станциялар гумбазлари ва пиёдалар ўтиш қисмларида чакка ўтиш ҳолатлари юзага келади.
«Метрополитен мутахассислари чакка ўтишларни бартараф этиш бўйича шахсий кучлари билан бир қаторда шаҳар хизматлари ходимлари билан ҳамкорликда чоралар кўрмоқда. Метрополитендаги туннел вентиляция тизими қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ зарур ҳаво параметрларини таъминлайди», — дейди Қосимов.
Изоҳ (0)