АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Broadcom компанияси асосчиларидан бири, миллиардер Генри Николас III ҳибсга олинди. Бу ҳақда Los Angeles Times’га таяниб, News Liga хабар бермоқда.
Миллиардер бир қатор гиёҳванд моддалари — героин, кокаин, метамфетамин ва экстазини сотишда гумон қилинмоқда.
Гиёҳванд моддалар полиция ходимлари томонидан меҳмонхона номеридан топилган. Полицияни меҳмонхона қўриқлаш хизмати чақирган. Шунингдек, полиция миллиардернинг ҳамроҳи — Эшли Фарго исмли аёлни ҳам ҳибсга олган. Кейинроқ уларнинг иккиси ҳам гаров эвазига қўйиб юборилган.
Миллиардернинг адвокати Дэвид Чеснофф унинг жамоаси ўз терговини олиб боришини маълум қилган.
Изоҳ (0)