2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни бозор қиймати билан тўлиқ қоплангандан кейингина мулкни бузишга ва (ёки) ер участкасини олиб қўйишга рухсат берилади, деб ёзмоқда ЎзА.
2018 йил 1 август куни Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш бўйича манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилади. Шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланади.
Фақат шундан кейингина ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ушбу тартиб 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб кучга киради.
Шу кунга қадар мулкдорга компенсация тўлови айнан қачон (кўчмас мулк бузилишидан олдин ёки кейин) тўланиши белгиланмаган эди.
Фармонга мувофиқ, мулкдорга зарарнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейингина мулкни бузишга ва (ёки) ер участкасини олиб қўйишга рухсат берилади. Кўчмас мулк бозор қиймати билан баҳоланади.
Изоҳ (0)