Қозоғистон Ўзбекистонга ёғ экспорт қила бошлади. Бу ҳақда «Атамекен» телеканали хабар бермоқда, деб ёзади Spot.
Марказий Осиёга экспортни амалга ошириш учун молиялаштиришнинг тасдиқланган лимити умумий суммаси 730 миллион тенгедан (16 миллиард сўм) иборат бўлиб, шундан 702 миллион тенгеси (15,5 миллиард сўм) — Ўзбекистон учун лимит.
«Шимкентмай» АЖ йил якунига қадар Ўзбекистонга 4 миллион долларлик ёғ экспорт қилишни режалаштирмоқда.
Мазкур корхона маҳсулот сифатига юқори талаблар қўйиши ва сунъий моддаларни бутунлай истисно этганлиги сабабли Ўзбекистон томонидан афзал кўрилган.
Изоҳ (0)