Туркманистон маданият вазирлигининг таклифига кўра, Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова бошчилигидаги делегация Туркманистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Делегация аъзолари Лебап, Мари, Ахал, Тошовуз вилоятларида ҳамда мамлакат пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлди.
Туркманистон тасвирий санъат музейи, Туркманистон давлат миллий маданият маркази, Туркманистон бош драма театри, Туркманистон давлат Бош кутубхонаси ижодий жамоалари билан учрашувлар ташкил этилди.
Изоҳ (0)