Грузия президенти Георгий Маргвелашвили Абхазия ва Жанубий Осетиянинг республикадан ажралиб чиқишида Россия айбдор эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Барқарор тинчлик ва хавфсизлик — 2008 йилги Россия—Грузия уруши, 10 йилдан сўнг» деб номланган йиғилишда айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
«2008 йилда, албатта, Россия ва Грузия ўртасида уруш бўлиб ўтган, унда Россиянинг мунтазам қуролли кучлари иштирок этган. Бироқ Грузияга қарши уруш анча аввалроқ бошланган, … истило қилиш анча илгари, 1992—1993 йилларда бошланган», — деди Маргвелашвили.
«Грузия ҳудудлари — Абхазия ва Схинвал Россия томонидан истило этилган ва бу судралувчан истило бугунги кунга қадар давом этмоқда. Грузия ҳудудларининг Россия таъсири остида бўлган давлатлар томонидан ‘мустақил давлатлар’ деб тан олиш жараёни сунъий равишда давом эттирилмоқда», — дейилади баёнотда.
Грузиянинг Жанубий Осетиядаги урушга нисбатан расмий позицияси шундан иборатки, жанговар ҳаракатлар Москва таъкидлаганидек, 2008 йилнинг 8 августида эмас, бир кун олдин бошланган. Тбилисига кўра, айнан 2008 йилнинг 7 августида Россия кучлари Грузия ҳудудига кирган.
Изоҳ (0)