Фарғона шаҳрида 1—7 август кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди ва давлат чегарасинининг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.
Мазкур музокаралар давомида Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти билан Қирғизистоннинг Боткен вилояти туташган ҳудудидаги иккита участка (Шоҳимардон ва Ғазнов) баён қилинди.
Музокаралар якунида баённома имзоланди. Унда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган икки давлат чегарасининг қолган участкаларида дала текширувларини ўтказиш саналари ҳам келишиб олинди.
Учрашув дўстлик, яхши қўшничилик ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)