Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарорда қуйидагилар таклиф қилинди:
- пенсияларни энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача тенг миқдорда ошириш, бу тартибни аввал тайинланган пенсияларга ҳам татбиқ этиш;
- эркаклар учун 35 йил, аёллар учун 30 йил меҳнат стажидан кейин ишлаган ҳар бир йили учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида устама тўлаш;
- 54 ёшидан пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўлган аёллар умумий белгиланган ёшда пенсия расмийлаштирган тақдирда уларга энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида устама белгилаш;
- зарур меҳнат стажига эга бўлмаган кексалар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга тўланаётган нафақа сингари, III гуруҳ ногиронлари учун ҳам нафақа тайинлаш;
- зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш;
- ишловчи эр (хотин)нинг даромадлари ҳисобидан ишламаётган оила аъзолари учун ихтиёрий равишда ҳар бир ой учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида суғурта бадаллари тўлаш;
- жисмоний шахсларнинг жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига ўтказиб бориладиган маблағлар ҳисобидан оралиқ бонусли пуллик тўловлар схемаларини қўллаш.
- пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган минимал стаж давомийлигини 2020 йилдан бошлаб бир йилдан ошириб, талаб этилган энг кам иш стажини 10 йилга етказиш;
- босқичма-босқич пенсия ёшини ошириш.
Изоҳ (0)