Мисрдаги Марса-Алам дам олиш масканида чехиялик сайёҳ акуланинг ўлжасига айланиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, сайёҳ қирғоқдан 20 километр узоқда, акваланг билан шўнғиш вақтида ҳалок бўлган. Унинг қолдиқлари пляждан топилган.
Эркак Марса-Аламга турмуш ўртоғи ва фарзанди билан дам олиш учун келган.
Маҳаллий ҳукумат воқеа тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида махсус гуруҳ тузган.
Изоҳ (0)