Мексика миллий автоном университетининг 1-босқичига 12 ёшли болакай қабул қилинди. Бу ҳақда Stuff хабар бермоқда.
Карлос Сантамариа Диас бакалавриатнинг биотиббий физика йўналиши бўйича таҳсил олади. Болакай кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва университетнинг генетикани ўрганиш марказида кимё фанидан бошланғич вазифани ҳам тайёрлашга улгурган.
Карлос мактабга боришни бошлаши билан физика ва математикани мустақил ўрганишга киришди. 9 ёшида у университетнинг кимё, биокимё ва биология бўйича махсус лойиҳаларида иштирок этишни бошлади. Карлоснинг айтишича, ҳаётдаги асосий мақсади камёб касалликларни даволайдиган дори воситаларини яратишдан иборат. Журналистларнинг «Ўзингизни даҳо деб ҳисоблайсизми?», — деган саволига Карлос бу сўзни ёқтирмаслигини айтган.
Университетда 12 ёшли талабага ҳамма қатори муносабат қилиниши, унга ҳеч қандай имтиёзлар берилмаслиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)