«Сен ёлғиз эмассан» фонди ва «Умид ришталари» француз уюшмасининг 2015 йилдан бери давом этиб келаётган ўзаро ҳамкорлиги доирасида франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари тиббий текширувдан ўтказилиб, жами 86 та мураккаб юрак операцияси амалга оширилган. Бу ҳақда Каримов фондининг Facebookдаги саҳифасида хабар берилди.«Сен ёлғиз эмасссан» фондининг молиявий кўмаги билан ушбу жарроҳлик амалиётининг 13 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада ўтказилган.Европанинг етакчи кардиожарроҳларидан бири саналмиш профессор Оливье Барон томонидан ўтган ҳафта Францияда операция қилинган уч нафар ўзбекистонлик бола ҳозирда жарроҳликдан кейинги муолажа жараёнидан ўтмоқда.
Ўзбекистонлик 86 та боланинг мураккаб юрак операцияси франциялик кардиожарроҳлар томонидан амалга оширилди
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)