Нигериянинг шимоли-ғарбидаги Сокото штатида қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 2 август, пайшанба куни юз берган. 50 га яқин одамни олиб кетаётган қайиқ кучли тўлқинлар оқибатида ағдарилиб кетган, оқибатда 17 нафар аёл ва тўрт нафар бола ҳалок бўлган. 29 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.
Маҳаллий газетанинг маълум қилишича, йўловчиларнинг аксарияти жангарилар ҳужуми сабабли қочишга мажбур бўлган қишлоғига қайтаётган эди.
Изоҳ (0)