Тошкентдаги Нурафшон айланма кўчасининг Кўкча Дарвоза (собиқ Маннон Уйғур) кўчаси билан кесишмасидан то Чилонзор-Оқтепагача бўлган қисми 1 август куни соат 22:00 дан бошлаб вақтинча ёпилади, кўчанинг бу қисми бўйлаб автотранспортлар қатнови вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳаракатланиш чекланган вақтда Йўл ҳаракати бошқармаси техник воситаларидан фойдаланиш департаменти йўл белгиларини янгилаш, таъмирлаш ишларини олиб боради.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.
Изоҳ (0)