Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 31 июль куни Жиззах вилоятида яшовчи М.Э. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинаси «Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон—Ўш» йўлининг 137-километрида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
М.Э. юк машинасини ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўрта қисмидан ортга қайрилаётган вақтида, орқасидан ҳаракатланиб келаётган I.Ю. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасининг унга урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.
Натижада Нехия автомашинаси ҳайдовчиси I.Ю. ва унинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчиси эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)