Тошкентда 16—17 август кунлари «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар бермоқда.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

17 август куни кўргазмага Президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ташриф буюриши кутилмоқда.

Тадбир давомида қўшни давлатдаги 50 дан ортиқ корхона ва компания томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиш этилади.

Тожикистонда тайёрланган тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-тери, қурилиш, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари, кийим ва матолар, заргарлик буюмлари шулар жумласидандир.