Шароф Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Шароф Раҳмонов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2007 йилда Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини битирган.
Турли йилларда бир қатор муассасаларда фаолият кўрсатган Шароф Раҳмонов 2018 йилдан Мирзо Улуғбек туманидаги National Export Company компанияси бош директори лавомизими ишлаб келаётган эди.
У 2017—2018 йилларда Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги UzTrade компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи бўлган.