Филиппинда коррупцияга қарши кураш доирасида ўнлаб суперкарлар йўқ қилинди. Автомобильларнинг умумий қиймати 6,5 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлари маълум қилди, деб ёзади «Вести».
Люкс автомобиллар булдозер билан янчиб ташланган. Улар орасида Lamborghini, Porsche ва Mercedes бор. Ҳукумат таъкидлашича, уларнинг барчаси мамлакатга ноқонуний олиб кирилган.
Суперкарларнинг йўқ қилинишини президент Дутерте шахсан кузатиб турган. Кейинроқ у бу автомобилларни ноқонуний импорт қилишга қарши намунали акция бўлганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)