Лаоснинг Аттапи провинциясида сув тўғонининг бузилиб кетиши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 122 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ Лаос бош вазири Тхонглун Сисулит 131 киши ҳалокат зонасида бедарак кетганини маълум қилган эди. Бош вазирнинг ўзи қутқарув ишларининг биринчи босқичига бошчилик қилди.
Воқеа провинциянинг Санамса туманида рўй берди. Сепиан-Се Нам ГЭСининг қўшимча тўғонини сув ёриб ўтиши оқибатида сув тошқини келиб чиқди ва олтита қишлоқ сув остида қолди.
Изоҳ (0)