Камерун шимоли-ғарбида айирмачилар ҳужуми оқибатида 160 дан ортиқ маҳбус қамоқхоналардан қочиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмларида бир қанча ҳужумлар уюштирилган.
Жумладан, мамлакат шимоли-ғарбидаги Ндоп коммунасининг бош қамоқхонасига ҳужум уюштирилган. Ҳужум чоғида 163 маҳбус қочиб кетган.
Жануби-ғарбда эса полиция ходимларига ҳужум уюштирилди, лекин ҳеч кимга зарар етмади.
Изоҳ (0)