Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган диний эркинликларни илгари суриш бўйича вазирлар конференциясига таклиф этилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 27 июль куни АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дэйл Браунбек билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида 26 июль куни якунига етган Вазирлар конференцияси якунлари борасида фикр алмашилди, мазкур соҳадаги Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг асосий масалаларини муҳокама қилинди.
Элчи Ўзбекистон томонини диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги кескин ижобий ўзгариш ва форумдаги муваффақиятли иштирок муносабати билан табриклади.
Учрашувда Самуэль Дэйл Браунбекнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга ташрифининг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яқин истиқболда ривожлантиришга доир бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)