Никарагуада ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан буён 100 кун ичида 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган маҳаллий ташкилот маълумотига таяниб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, мамлакат пойтахти — Манагуа шаҳрида ҳалок бўлганлар сони жами қурбонлар сонининг яримини ташкил қилади.
Қайд этишларича, намойишчилар ижтимоий таъминот ислоҳотига қарши бош кўтарган. Ҳукумат таклиф қилган лойиҳа бўйича иш берувчилар ва меҳнаткашлар ҳисобидан ижтимоий суғурта жамғармалари ҳисобига ундириладиган ажратмалар миқдори оширилган. Намойишлар бошланганидан кейин давлат раҳбари қонуннинг бекор қилинганини маълум қилган, бироқ норозилик чиқишлари тўхтамаган.
Аввалроқ, Никарагуадаги норозилик намойишлари вақтида 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)