КХДР Корея урушида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг қолдиқларини Қўшма Штатларга топширди. Бу ҳақда «Россия 24» телеканалига таяниб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлган америкалик аскар ва зобитларнинг қолдиқларини АҚШга топшириш ҳақида Дональд Трамп ва Ким Чен Ин 2018 йилнинг июнида Сингапур саммитида келишган. Оқ уйда Вашингтон Пхеньян билан алоқаларнинг ижобий тарафга ўзгарганидан мамнун экани маълум қилинган.
Аввалроқ КХДР Корея урушида ҳалок бўлганларнинг қолдиқларини АҚШга юбориши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)