Исроил полицияси «ал-Ақсо» масжидлар мажмуасида жума кунги сиғиниш маросими якунида юз берган тўқнашувлардан сўнг Қуддуснинг Ибодат тоғидаги одамларни эвакуация қилди. Бу ҳақда 27 июль, жума куни Исроил полицияси матбуот хизмати баёнотида маълум қилинди, деб ёзади EADaily.
«Ибодат тоғида сиғиниш якунлангандан сўнг полициячиларга тошлар ва мушаклар улоқтирилди. Қуддус қўмондони буйруғига кўра, полиция кучлари Ибодат тоғига кўтарилди ва у ердаги одамларни эвакуация қила бошлади», — дейилади ҳужжатда.
Исроил полицияси тўқнашувлардан сўнг «ал-Ақсо» масжидига киришни ёпиб қўйди.
Араб матбуоти масжидда исроиллик полициячилар билан тўқнашувларда ўнлаб фаластинликлар жабрланганлиги ҳақида хабар қилмоқда. Исроил хавфсизлик кучлари ходимлари масжид мажмуаси ҳудудига кирганлиги ва бу фаластинликларнинг норозиликларига сабаб бўлганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)