26 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Словакия элчиси Ян Бори билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон – Словакия кун тартибининг асосий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражалардаги ҳамкорликни, жумладан икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ва парламентлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми мавжуд салоҳиятларга мос келмаслиги таъкидланди ҳамда уни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Шунингдек, 27–28 февраль кунлари Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган «Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё» вазирлар учрашуви натижалари ҳамда кейинги форумни ўтказиш санаси ва жойи юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)