Россияга вақтинча келаётган Ўзбекистон фуқаролари Россия давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Россия ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси ҳудудий бўлимларида рўйхатдан ўтиши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уч кундан кам бўлган муддатга келувчилар учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.
Россия ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Россия қонунчилигида белгиланган 2 000 рублдан 5 000 рублгача миқдорда маъмурий жарима жазоси қўлланилади, баъзи ҳолларда Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳамда Россия ҳудудига беш йил муддатгача кириши та’қиқланиши мумкин.
Батафсил маълумотни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси расмий веб-саҳифасидан ёки элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин: +74992300076.
Изоҳ (0)