КХДР Корея яриморолида уруш йилларида ҳалок бўлган америкалик аскарларнинг қолдиқларини 27 июль, жума куни АҚШга топшириши кутилмоқда. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, аввалроқ АҚШ КХДРга 100 га яқин ёғоч қути юборган. Аскарлар қолдиқлари айнан шу қутиларда юборилиши режалаштирилган.
Пентагон маълумотларига қараганда, Корея урушида (1950—1953 йиллар) 36,6 минг америкалик ҳалок бўлган. Жумладан, 7,7 минг америкалик ҳозиргача бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 5,3 мингга яқин аскарларнинг қолдиқлари тахминан КХДР ҳудудида қолиб кетган. 1996—2006 йиллар оралиғида КХДР 229 та ҳарбий хизматчининг қолдиқларини АҚШга юборган. Сўнгги марта Пхеньян 2007 йили 6 нафар америкалик ҳарбийнинг қолдиқларини беришга розилик билдирган. Бунинг учун АҚШ президентлигига демократлар партиясидан ўз номзодини қўйган ва Нью-Мексико штатининг губернатори лавозимида ишлаган Билл Ричардсон КХДРга борган.
Изоҳ (0)